«режеп таййип эрдоған» тегли мақолалар


Эрдоған туркий мамлакатларда ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди
3 ноябр 2023, 17:56

Эрдоған туркий мамлакатларда ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған туркий давлатлар учун ягона алифбо яратишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу давлатлар ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлайди.

Туркияни иқтисодий инқироздан муҳофаза қилишга сафарбар этилган аёл — Ҳафизе Эркан ким?
18 июн 2023, 18:33

Туркияни иқтисодий инқироздан муҳофаза қилишга сафарбар этилган аёл — Ҳафизе Эркан ким?

Туркия Марказий банкининг тарихдаги илк аёл раҳбарига айланган Ҳафиза Эркан дунё бўйлаб марказий банкларни бошқараётган кам сонли аёллар қаторидан ўрин олди. Принстон битирувчиси ва АҚШ банк-молия соҳасида катта нуфузга эга бўлган Эркан хоним ўз фаолиятида илк бор давлат секторида иш бошлади.

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурациясида иштирок этди. Фото
4 июн 2023, 01:24

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурациясида иштирок этди. Фото

Ўзбекистон президенти Анқарага ташрифи давомида Туркия президенти этиб қайта сайланган Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашди. Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев бошқа мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан фикр алмашди. Фото.

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашади
3 июн 2023, 10:53

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашади

Ўзбекистон президенти Анқара шаҳрида Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиши муносабати билан инаугурация маросимида иштирок этиш учун 3 июнь куни Туркияга боради.

Туркия МСК Эрдоғаннинг президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди
29 май 2023, 10:02

Туркия МСК Эрдоғаннинг президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди

Туркия МСК раҳбари бўлиб ўтган президентлик сайловларида аввалроқ 52,15 фоиз овоз олган Эрдоған ғалаба қозонганини маълум қилди. У халққа «демократия байрами» учун миннатдорлик билдирди, мухолифат номзоди Қиличдарўғли эса сайловларни охирги йиллардаги энг адолатсиз сайловлардан бири деб атади.

Ўзбекистон президенти Режеп Эрдоғанни сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади
28 май 2023, 21:57

Ўзбекистон президенти Режеп Эрдоғанни сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни сайловдаги «ишончли, тарихий ғалаба» билан табриклади. Овозларни санаш ҳали якунига етгани йўқ, дастлабки маълумотларга кўра, Туркиянинг амалдаги раҳбари ғалаба қозонган.

Туркия президентлигига собиқ номзод Синан Оган Эрдоғанни қўллаб-қувватлади
23 май 2023, 14:11

Туркия президентлигига собиқ номзод Синан Оган Эрдоғанни қўллаб-қувватлади

Туркияда президентлик пойгасидан четга чиққан номзод Синан Оган 28 май куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи босқичида амалдаги президент Режеп Таййип Эрдоғанни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Мирзиёев Эрдоғанни сайлов «муваффақиятли ўтгани» билан табриклади
15 май 2023, 12:01

Мирзиёев Эрдоғанни сайлов «муваффақиятли ўтгани» билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоғанни президентлик ва парламент сайловлари муваффақиятли ўтгани билан телефон орқали табриклади. 99,31 фоиз овозни санаб чиқиш якунига кўра, номзодларнинг ҳеч бири керакли 50 фоизни тўплай олмади, овоз беришнинг иккинчи тури ўтказилиши кутилмоқда.

Туркияда президент сайлови: Эрдоған ва Қиличдарўғли иккинчи турда беллашиши мумкин
15 май 2023, 10:53

Туркияда президент сайлови: Эрдоған ва Қиличдарўғли иккинчи турда беллашиши мумкин

Туркияда ўтган президентлик сайловининг илк натижалари Эрдоғаннинг 50 фоиздан камроқ овоз олганини кўрсатмоқда. Ҳозирча мухолифатчи рақибидан салкам 5 фоиз кўпроқ овоз тўплаган Эрдоған 28 май куни иккинчи турда Қиличдарўғли билан яна курашга киришиши мумкин.

Мирзиёев Эрдоғанга президентлик сайловида муваффақият тилади
3 май 2023, 09:34

Мирзиёев Эрдоғанга президентлик сайловида муваффақият тилади

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда унга бўлажак сайловда муваффақият тилади. Эрдоған ҳам Ўзбекистон раҳбарини умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Туркия президентининг юрак хуружига учрагани рад этилди
27 апрель 2023, 09:24

Туркия президентининг юрак хуружига учрагани рад этилди

25 апрелда Туркия президенти Эрдоғаннинг соғлиғи ёмонлашди. Кейинроқ унинг ошқозонида муаммо борлиги айтилиб, бир нечта учрашувлар бекор қилинди. Президент маъмурияти унинг юрак хуружига чалингани ҳақидаги хабарларни «асоссиз» деб атади. 14 май куни мамлакатда президентлик сайловлари бўлади.

Мирзиёев Эрдоған юборган Togg электромобилини ҳайдаб кўрди — видео
12 апрель 2023, 18:19

Мирзиёев Эрдоған юборган Togg электромобилини ҳайдаб кўрди — видео

Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк Шавкат Мирзиёевга Режеп Таййип Эрдоғаннинг топшириғига биноан Togg бренди остидаги биринчи миллий электромобилни топширди. Давлат раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.

Эрдоған Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг миллий электромобилидан юборади
4 апрель 2023, 11:44

Эрдоған Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг миллий электромобилидан юборади

Туркия президенти мамлакатда ишлаб чиқарилган илк миллий электромобиль — Togg`нинг биринчи эгаси бўлди. Эрдоған яқин кунларда ушбу машинадан Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевга ҳам юборилишини билдирди.

Ўзбекистон президенти Туркия вице-президентини орден билан тақдирлади
16 март 2023, 09:38

Ўзбекистон президенти Туркия вице-президентини орден билан тақдирлади

Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Мукофотни Анқарада президент Шавкат Мирзиёев топширди.

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди
26 феврал 2023, 18:47

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда уни таваллуд куни билан табриклади. Шунингдек, зилзилалар муносабати билан яна бир бор далда сўзларини изҳор этди ва зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади. Туркия етакчиси ҳам Ўзбекистонга чуқур миннатдорлик билдирди.

Туркияда етти кунлик мотам эълон қилинди
7 феврал 2023, 09:42

Туркияда етти кунлик мотам эълон қилинди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 6 февраль куни содир бўлган даҳшатли зилзилалар қурбонлари хотирасига етти кунлик умумхалқ мотамини эълон қилди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 2316 нафарга етди, 13 293 нафари жароҳат олди.

Туркия президенти Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди
10 ноябр 2022, 20:08

Туркия президенти Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди. Унга бу юксак мукофотни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.

Шавкат Мирзиёев шахтадаги портлаш муносабати билан Туркия президентига ҳамдардлик йўллади
15 октябр 2022, 18:53

Шавкат Мирзиёев шахтадаги портлаш муносабати билан Туркия президентига ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон президенти Туркия шимолидаги шахтада юзага келган портлашда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Хивани зиёрат қилди (фото)
30 март 2022, 21:17

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Хивани зиёрат қилди (фото)

30 март куни Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған ҳамда уларнинг рафиқалари Хоразмга ташриф буюрди. Давлат раҳбарлари биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни, жумладан Ичан қалъани зиёрат қилди.

Тошкент вилоятида янги ИЭС ишга туширилди, Сирдарёда эса яна бир ИЭС қурилиши бошланди
30 март 2022, 10:11

Тошкент вилоятида янги ИЭС ишга туширилди, Сирдарёда эса яна бир ИЭС қурилиши бошланди

Туркиянинг Cengiz Enerji компанияси Тошкент вилоятида янги иссиқлик электр станциясини ишга туширди ҳамда Сирдарё вилоятида яна бир ИЭС қурилишини бошлади. Туркия ва Ўзбекистон президентлари рамзий тугмани босиб, Қибрай туманидаги ИЭСни ишга туширди ва Ховос туманидаги ИЭС қурилишини бошлаб бердилар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг